Линклар

Ўзбекистон футбол бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконидан маҳрум бўлди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Ўзбекистонлик спортчилар 5 сентябрь куни 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

5 сентябрь куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон ва Жанубий Корея футбол термаларининг ўйини 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига Осиё бўйича саралаш босқичининг “А”гуруҳида иштирок этди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун мазкур гуруҳда камида 3-ўринни эгаллаши лозим эди. Бироқ саралаш босқичида 13 очко билан Ўзбекистон охирги ўринларда қолди.

Эрон 22 очко, Жанубий Корея 15 очко билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

31 август куни ўзбек футболчилари Хитой жамоасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ўшанда миллий терма жамоа бош мураббийси Самвел Бабаян: “Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Барчаси Тошкентда, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳал бўлади”, деб билдирган эди.

XS
SM
MD
LG