Линклар

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” пунктининг очилиши кутилмоқда


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара пункти. 20 сентябрь 2016 йил.

6 сентябрь куннинг иккинчи ярмида Андижон ва Ўш вилоятлари ўртасидаги “Дўстлик” чегара-ўтказув пунктининг тантанали равишда очилиши кутилмоқда.

Ўш шаҳар мэрияси матбуот котибининг Озодлик мухбирига билдиришича¸ чегара пунктининг расмий очилиш маросими маҳаллий вақт билан соат 17:00 га белгиланган.

Айни пайтда қирғиз расмийси¸ 6 сентябрдан бошлаб икки давлат фуқароларининг ўзаро ўтиб-қайтиш тартибида ўзгариш бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча номаълумлигини қўшимча қилди.

Айтилишича¸ Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари эришган келишувга мувофиқ “Дўстлик” пунктининг очилиши икки томонлама бўлади.

Қирғизистон Чегара хизмати расмийлари Озодлик мухбирига ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот йўқлигини билдирди.

«Дўстлик» чегара пункти 2010 йилги Ўшдаги қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистон томонидан бир томонлама ëпилган.

5 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев давлат ташрифи билан Бишкекка борди. Бу Ўзбекистон президентининг кейинги 17 йилда қўшни давлатга биринчи бор расмий ташрифи бўлди.

XS
SM
MD
LG