Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:21

Эронга қарши санкциялар ишида АҚШ баланд мартабали турк расмийларини айблади


АҚШ прокурорлари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг бир нечта юқори мартабали собиқ мулозимларини АҚШ анкцияларини четлаб ўтишда Эронга яширинча ёрдам беришга уринганликда айблади.

6 сентябрда АҚШнинг Манҳэттен суди томонидан очилган ишда Туркиянинг собиқ Иқтисод вазири Зафер Чағлаян ўнлаб миллион доллар пора эвазига АҚШнинг молиявий санкцияларини четлаб ўтишни кўзлаган Эрон молиявий схемасини амалга оширишга ёрдам беришда айбланган.

Америкалик прокурорлар уларда "юқори даражали" Туркия ва Эрон расмийларига қарши очилган жиноий иш юзасидан далиллар борлигини айтганлар.

Шу йил июль ойида Қўшма Штатлар Эронни баллистик ракеталар дастурини ишлаб чиқишда айблаб, унга қарши янги санкциялар жорий этганди.

XS
SM
MD
LG