Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:02

Бангкокдан Тошкентга учган авиалайнер ортга қайтишга мажбур бўлди


Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёт

Бангкокдан Тошкентга парвоз қилган "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" авикомпаниясига қарашли Боинг 767-400 русумли йўловчи учоғи Бангкок аэрортига қайта қўнишга мажбур бўлди.

Бангкокдаги авиакомпания ходимининг Озодликка айтишича, 5 сентябр куни HY532 йўналишида Тошкентга учган йўловчи самоёлоти носоз бўлгани туфайли кема капитани лайнерни Бангкок аэропортига қайта қўндиришга мажбур бўлган.

Йўловчилар зудлик билан кутиш залига қайтарилган.

Ортидан учоқдаги носозлик бартараф этилгач, йўловчилар яна учоққа миндирилган, бироқ авиалайнерда носозлик борлиги иккинчи бор қайд этилгач, йўловчилар ортга қайтарилган.

-Учаётганда ошибка берган, шу. Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Ошибка берса хавфсизлик нуқтаи назардан бир йўловчиларни учоққа чиқаролмаймиз, - деди ширкат ходими.

Ўша кундан буён 216 нафар йўловчи Банкокда қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йўловчиларнинг норозилик билдираётганини кўриш мумкин.

"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" ширкатининг Банкокдаги ходимига кўра, барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган ва озиқ-овқат билан таминланган.

Авиакомпаниянинг Тошкентдаги марказий идораси ҳодиса юзасидан 8 сентябр куни баёнот чиқариб, йўловчилар ва уларнинг яқинларидан парвоз кечиккани учун узр сўради.

"Сизга шуни маълум қиламизки, парвознинг кечикиши ҳаво кемасидаги носозлик билан боғлиқ. Авиаширкат ўз йўловчилари хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олган, шунинг учун учоқдаги носозлик тўлиқ бартараф этилмагунича парвоз амалга ошмайди", - дейилади баёнотда.

Учоқнинг Тошкентга қачон парвоз қилиши номаълум.

- Ҳозир муаммони ҳал қилишга уриняпмиз. Самолёт синган, бузилган. Йўловчиларни ярмини ҳозир бошқа учоқда Куала Лумпур орқали Тошкентга жўнатяпмиз. Самолётни бугун тузатишса бугун, бўлмаса сешанба куни қолган йўловчилар учади, - деди Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг Бангкокдаги ходими.

Лекин, учоқнинг қайери синган, бузилган, бу ҳақда ширкат ходими маълумот беролмаслигини айтди.

Ўтган ой охирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатига бош вазир ўринбосари ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Улуғбек Рўзиқулов бошлиқ этиб тайинланган эди.

Рўзиқулов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни 2002 йилдан бери бошқариб келаётган Валерий Тяннинг ўрнини эгаллаганди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётгани айтилади.

2013 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси учта Airbus A-310 ва учта RJ-85 русумидаги учқични ким ошди савдосига қўйганини эълон қилган эди.

Ўшанда ихтиëрида жами 31 та учқич борлиги айтилган авиаширкат бундай чорага¸ мутахассислар таъкидича¸ зарарга ишлаб келаëтгани¸ ўз авиапаркига техник хизмат кўрсата олмай қолгани¸ лизингга олинган Ғарб самолëтлари учун олган улкан қарзларини вақтида қайтара олмай қолгани боис¸ қўл урган эди.

Аммо миллий авиаширкат ўз молиявий-иқтисодий авҳолининг абгорлигини бирор марта жамоатчилик олдида эътироф этган эмас.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG