Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

Таниқли қозоқ журналисти пул ювишда айбдор деб топилди


Жанболат Мамай
Жанболат Мамай

Олма-ота шаҳар суди ҳукумат танқидчиси сифатида танилган қозоқ журналистини пул ювишда айбдор деб топиб, унинг озодлигини уч йилга "чеклаш" ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу ҳукм журналист Жанболат Мамайнинг қамоққа ташланмаслиги, аммо назорат остида бўлишини англатади.

"Сиёсий қалам - Трибуна" мустақил газетасининг муҳаррирни Жанболат Мамай ва унинг тарафдорлари унга чиқарилган ҳукмни сиёсий важларга асосланганини айтган.

Олма-ота суди шунингдек журналист мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бундан ташқари Жанболат Мамай уч йил давомида журналистик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Прокурор 29 яшар Мамайни қидирувдаги корчаллон Мухтор Аблязов ўғирлаган пулларни ноқонуний ювишда айблаган.

Бу айбловни рад қилган Мамай эса Мухтор Аблязов билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтади.

Қозоғистондаги BTA банкининг собиқ бошлиғи Мухтор Аблязов президент Нурсултон Назарбоевнинг энг кўзга кўринган оппонентларидан бири ҳисобланади.

У Қозоғистон, Россия ва Украинада 5 миллиард долларни ўмаришда айбланиб, қидирувга берилган.

Аблязов бу айбловни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG