Линклар

Остонада оммавий муштлашувда иштирок этган ҳиндистонликлар бадарға қилинади


Остонада қурилаётган "Абу Даби Плаза" иморати.

Қозоғистон расмийларининг билдиришича, 61 нафар ҳиндистонлик қурилиш ишчиси пойтахт Остонада оммавий муштлашувда иштирок этгани учун мамлакатдан чиқариб юборилади.

Бу ҳақда 8 сентябрь куни Остона шаҳри мэрияси билдирди.

2 сентябрь куни Остонада осмонўпар бино қурилишида қатнашаётган ҳиндистонлик ва маҳаллий ишчилар муштлашган эди.

Қозоқ расмийларига кўра, маст аҳволда кўринган қозоқ соқчиси ҳиндистонлик ишчини киритишдан бош тортганидан кейин, ҳиндистонликлар унга ҳужум қилган. Натижада оммавий муштлашув бошланган.

Муштлашувни тўхтатиш уcун махсус кучлар сафарбар қилинган.

Расмийларнинг таъкидлашича, муштлашувда ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Остона мэриясининг билдиришича, расмийлар ҳиндистонлик ишчиларни ёллаган Arabtec Holding Company ширкати ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистондаги элчиси билан бўлиб ўтган учрашув ортидан ишчиларни бадарға қилиш қарорига келинган.

XS
SM
MD
LG