Линклар

Мексикада содир бўлган жуда кучли зилзилада 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди


Мексика, 2017, 7 сентябрь

Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Reuters агентлигига кўра,8,2 магнитудали жуда кучли ер силкиниши 8 сентябрь куни эрталаб Пихихьяпан шаҳридан 96 километр жануби-шарқда юз берган. Зилзила ўчоғи 35 километр ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Мамлакат президенти Энрико Пенья Ньето бу зилзила сўнгги 100 йилда қайд этилган зилзилаларнинг энг кучлиси бўлганини эътироф этди.

Сейсмологлар ер қимирлаши оқибатида океанда сув тўлқини кўтарилиб, Лотин Америкаси мамлакатларининг соҳил ҳудудларини сув босиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG