Линклар

Замонавий боғча ташкил қилмоқчи бўлганларга ер ва бўш бинолар 50 йил бепул ижарага берилади


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда болалар боғчаси ташкил этиш мақсадида бўлган инвесторларга ер участкалари ва бўш бинолар 50 йил муддатга беғараз ижарага берилади.

Президент Мирзиёев томонидан 9 сентябрда имзоланган "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга берилган расмий шарҳда айтилишича, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида тажриба тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этилади.

Бу мақсадни амалга ошириш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни беғараз ажратиш назарда тутилдаи.

Расмий шарҳда “Мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолати болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти”, деб таъкидланади.

Давлат-хусусий шериклик шартларида барпо этиладиган мактабгача таълим муассасалари мана шу муаммони ҳал этиш мақсадида ташкил этилади.

“Ҳозирги вақтда республикада 4.893 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бораётган бўлиб, уларни молиялаштиришга фақат 2016 йилда Давлат бюджетидан 1,6 триллион сўм ажратилган”, дейилади президент қарорига берилган расмий шарҳда.

XS
SM
MD
LG