Линклар

Ижарачининг айби учун квартирани мусодара қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жиноят содир қилишда иштирок этмаган шахснинг жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мулкини мусодара қилишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда хабар қилган вазирлик расмий сайтига кўра, лойиҳага асосан эндиликда фақатгина содир этилган жиноят иштирокчиси бўлган шахсга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилиш лозим бўлади.

Лойиҳага кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг хусусий мулки бўлмаган мулкни мусодара қилиш ҳам тақиқланмоқда.

Бугунги кунда Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига асосан жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилинади ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилинади.

Ушбу қоидадан келиб чиқиб, мулкдорлар жиноят содир этишда қатнашмаган, иштирокчи, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум бўлмаганлигидан қатъи назар, уларнинг мулки бўлган жиноят қуроллари мусодара қилинади.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа Ҳукуматда маъқулланиб, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG