Линклар

Наманган ҳокими кечки соат 9дан кейин тўй қилишни тақиқламоқчи


Наманганда никоҳ тўйларига 200дан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқланади. Тўй маросими эса 21.00да якунланиши шарт. Норма.уз сайтининг хабар беришича, бу борада Наманган вилоят ҳокимининг махсус қарори лойиҳаси эълон қилинди.

"Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" деб аталувчи қарор 30 сентябрдан кучга кириши режалаштирилмоқда.

Қарорга кўра, келиннинг уйига келган совчилар сони 2 кишидан ортмаслиги лозим. Илк учрашув пайтида бўлғуси куёв қаллиғига берадиган совға нархи кўпи билан минимал иш ҳақининг 10 даражасида бўлиши шарт.

Бундан буён Наманганда "фотиҳа туй" ва "унаштирув" маросими бирлаштирилади. “Юк берди” маросимида келин томонга бериладиган маҳсулотлар 1та қўй, 1 қоп ун, 30 кило гурунч, 10 кило ёғ, 2 қоп сабзавотдан кўп бўлмаслиги керак.

Никоҳни расмийлаштириш маросимга куёв ва келиннинг жами 6 нафардан кўп бўлмаган дўст-дугонаси қатнашиши мумкин. Келинни олиб кетиш учун келган куёв жўралар сони эса 10 нафардан кўп бўлмаслиги шарт.

Қарорда никоҳ базмини соат 17дан 21гача ўтказиш шартлиги, дастурхонга қўйиладиган таомлар миқдори 2тадан ошмаслиги кераклиги ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG