Линклар

Ироқ ҳукумати Курдистон мустақиллигига қарши эканини билдирди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий мамлакат таркибига кирувчи Курдистон мухториятида мустақиллик юзасидан референдум ўтказилиши ноқонуний эканини айтди.

-Ҳукумат Ироқ ҳудудий яҳлитлигини сақлаб қолиш ва Конституция талабларига амал қилиш тарафдори эканнини яна бир бор таъкидлайди. Марказ ва Курдистон мухторияти ўртасидаги муаммоларни мулоқот, мулоқот ва фақат мулоқот йўли билан ҳал қилишимиз зарур. Мухториятнинг референдум ўтказиш қарори Конституцияга зиддир, -деди Ҳайдар ал Абодий.

Курдистон ҳукумати 25 сентябрда мухториятни Ироқдан мустақил қилиш бўйича референдум ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган.

Ироқ Курдистони Ироқнинг шимоли шарқида жойлашган мухтор ҳудуд ҳисобланади. Курдистон ўз валютаси, давлат чегараси ва чегара назоратига эга.

Курдистонга мустақиллик берилиши Туркиянинг кескин норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Анқара узоқ йиллардан бери мамлакат ичкарисида ва Сурияда курд жанггариларига қарши амалиётларни ўтказиб келади.

XS
SM
MD
LG