Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:26

Остонада Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раунди бошланди


Остонадаги тинчлик музокаралари
Остонадаги тинчлик музокаралари

Қозоғистон пойтахти Остонада Сурияда тинчликни ўрнатишга қаратилган музокараларнинг олтинчи раунди Россия, Эрон ва Туркия иштирокида бошланди. Остонадаги музокараларда Эрон иштирокига қарши АҚШ билдирган эътирозларга қарамасдан, америка намояндалари Остонага етиб боришди.

АҚШ вакиллари Суриядаги урушни тинч йўллар билан ҳал қилишда Эроннинг "кафил" сифатида қатнашишидан хавотир билдирдилар.

Бу музокаралар БМТ бошчилигида Женевада ўтаётган музокаралардан алоҳида бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, экспертлар Россия, Эрон ва Туркия қуролли кучларининг деэскалация ҳудудларига жойлаштирилиши бўйича маслаҳатлар ўтказишмоқда.

Хабарларга кўра, музокаралар Туркияга чегарадош Идлиб вилоятини назорат қилиш бўйича кучларни ташкил этишга қаратилган.

Россия вакилларининг маълум қилишича, Москва Идлиб вилоятида оташкесимни кузатиш учун ҳарбий полицияни жойлаштирмоқчи.

ТАСС агентлигининг музокараларда иштирок этаётган Россия делегацияси аъзосига иқтибосан хабар беришича, Россия ва АҚШ Сурия бўйича музокараларда икки томонлама маслаҳатлар ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG