Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

Конверсион карталардан хорижий карталарга пул ўтказиш имкони пайдо бўлади


Ўзбекистон - Марказий банк биноси
Ўзбекистон - Марказий банк биноси

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг журналистларга маълум қилишича, мамлакатда конверсион карталардан чет элга валюта ўтказиш имконияти яратилади.

Тошкентда ўтказилган матбуот брифингида гапирган Тимур Ишметовга кўра, "яқин кунларда" Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир нечта тижорат банки конверсион картадан бошқа картага пул маблағларини ўтказиш хизматини йўлга қўяди.

Ўзбекистон Марказий банки 5 сентябрдан бошлаб, ўзбек сўмининг бир АҚШ долларига нисбатини 4210 сўмдан 8100 сўмга тенглаштириб қўйганди.

Ортидан Ўзбекистонда Марказий банкка кўплаб фуқаролар мурожаат қилиб, хорижий давлатлардаги яқинларига нақд пулни жўната олмаётганидан шикоят қилганди.

XS
SM
MD
LG