Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:05

17 давлат Россияни 2018 йилги Қишки Олимпия Ўйинларидан четлатишга чақирди


17 мамлакатнинг допингга қарши курашувчи агентликлари Россияни 2018 йилги Қишки Олмпия ўйинларидан четлатишни талаб қилдилар.

Россия иштироки "тоза спортчилар ва олимпия ҳаракати келажагини хавф остига қўяди", дейилади қўшма баёнотда.

Ушбу баёнотни, жумладан, Британия, Қўшма Штатлар ва Канаданинг допингга қарши курашиш агентликлари раҳбарлари имзолаган.

Допингга қарши курашувчиларнинг таъкидлашича, 2014 йилги Сочи Олимпиада ўйинларидаги қонунбузарликларни текшириши ишлари ҳамон поёнига етмаcдан туриб, Россия допингга қарши курашиш борасида берган ваъдаларини бузмоқда.

Баёнот муаллифлари Халқаро Олимпия Қўмитасини Россияни допинг жанжали туфайли жазолашга чақирди.

Аввалроқ Халқаро Олимпия Қўмитаси йил охирига қадар текширувларни охирига етказишга ваъда берганди.

2015 йилда Ричард Макларен бошчилигидаги мустақил комиссия Россия спортидаги допинг бўйича ҳисобот нашр этганди.

Унда Россияда 1 мингдан ортиқ спортчи тақиқланган препаратларни истеъмол қилгани, Россия ҳукумати ва махсус хизматлари допинг текшируви натижаларини яширишга урингани таъкидланади.

Натижада, кўплаб россиялик спортчилар халқаро мусобақалар, жумладан Рио Олимпиадасида иштирок этишдан четлатилди.

Россия собиқ Спорт вазири Виталий Мутко 12 сентябрда Россия Допингни қўллаб қувватлаш бўйича давлат дастури борлигини ҳеч қачон тан олмагани ва тан олмаслигини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG