Линклар

Нурсултон Назарбоев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга сафар қилмоқда


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябр куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Назарбоев Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш масалалари ҳамда минтақа ва дунё миқёсидаги аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилади, - деб хабар берди ЎзА агентлиги.

Бу Қозоғистон раҳбарининг Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан буён Ўзбекистонга иккинчи ташрифидир.

Назарбоев Тошкентга келишдан олдин Тожикистон пойтахти Душанбеда президент Эмомали Раҳмон билан учрашганди.

Эртага Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Туркманистонга йўл олади.

XS
SM
MD
LG