Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:32

Ўзбекистонда пахта теримига чиқарилаётган 575 та "Фидойи ёшлар" отряди тузилди


Бунëдкор футбол клуби ўйинчилари пахта теримида, 2015 йил (Иллюстратив сурат)

Ўзбекистон республикаси бўйлаб 575 та "Фидоий ёшлар" отряди тузилди.

Sputnik нашрининг хабар қилишича, бу ташаббусни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкилоти илгари сурган.

Нашр ташкилот раиси Қаҳрамон Қуронбоев Қорақалпоғистон ёшларидан тузилган "Фидоий ёшлар отрядлари" пахта теримида биринчиликда бораётганини маълум қилгани ҳақида ёзди.

Ташкилотнинг қорақалпоғистонлик фаоли эса Facebook тармоғида фаол теримчилар тақдирланаётгани, теримчи ёшларга меҳнат ҳақи ўз вақтида берилаётганини хабар қилди.

​"Фидойи ёшлар" отрядларига жами 51 минг 138 та "уюшмаган ёшлар" қамраб олингани, уларнинг сони кун сайин ортиб бораётгани хабар қилинди. ("Уюшмаган ёшлар", дейилганда айнан кимлар назарда тутилган, буларнинг ёши нечада экани хабарда айтилмаган).

Хабарда айтилишича, 13-сентябргача республика бўйича жами терилган пахтанинг 4 минг 700 тоннадан ортиғи ана шу ёшлар ҳисобига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG