Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 12:07

Тиллерсон: Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни ўзгартириш керак


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 19 сентябрь куни Fox News агентлигига берган интервьюсида 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни Дональд Трамп маъмурияти қўллаши учун аввал уни ўзгартириш кераклигини айтди.

Котиб Вашингтон айниқса келишувнинг якуний қисмларидан хавотирда эканлигини таъкидлади.

2015 йилнинг якунида Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида узоқ йиллар давом этган музокаралар ортидан Теҳронга қарши халқаро санкциялар бекор қилинган, эвазига Эрон ўз ядровий дастурини қисқартириш мажбуриятини зиммасига олган эди.

Тиллерсон келишувнинг якуний қисми унинг асосий камчиликги эканлигини таъкидлади:

- Бу етарлича қатъий келишув эмас. Келишув уларнинг ядровий дастурини етарлича секинлатмайди. Улар ядровий қуроллар дастурини қайта тиклашларига қолган вақтни санай бошласак ҳам бўлади. Келишувни қўллашда давом этишимиз учун, у ўзгартирилиши керак.

19 сетябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Асссамблеясида қилган чиқишида Теҳронни “қотил тузум” дея танқид қилди. Президент келажакда ядровий дастур қуришга қайта замин яратадиган келишувга АҚШ амал қила олмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG