Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:43

Трампнинг ҳуқуқшуноси: Россия билан яширин ҳамкорлик қилганимиз йўқ


АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳуқуқшуноси Майкл Коэн.

19 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳуқуқшуноси ўтган йилги президентлик сайловида Трамп Россия билан яширин ҳамкорлик қилмаганини таъкидлади.

Майкл Коэн Россиянинг сайловда аралашгани юзасидан АҚШ сенатининг разведка бўйича қўмитаси ёпиқ сессиясидан олдин билдирув эълон қилди. Билдирувда Трамп Москва билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги иддаолар ёлғон эканлиги таъкидланади.

- Мен сайловга тўсқинлик қилиш учун Россия Федерациясининг ҳеч бир аъзоси ёки бошқа бирорта билан алоқа қилганим, пул олганим ёки гаплашганим йўқ, деди Коэн.

Британия махфий хизматининг собиқ хизматчиси Кристофер Стил Коэн Россия ҳукумати билан ўтказилган яширин музокараларда иштирок этгани, 2016 йил Чехияда Кремль расмийлари билан учрашганини аниқлаганини айтган эди.

Аммо Коэн Стил иддаоларини кескин рад этди:

- Умримда Прагага ёки Чехия Республикасининг бошқа ҳудудига борганим йўқ.

XS
SM
MD
LG