Линклар

Марказий банк тадбиркор ва фермерларга долларни нақд олишга рухсат берди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Марказий банки хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берди.

Марказий банк расмий сайтида 20 сентябрь куни эълон қилинган билдирувда айтилишича, бу иш Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5177-сонли фармонини ижро этиш мақсадида амалга оширилган.

Банк ҳисобидан нақд валюта олиш учун тадбиркорлик субъектлари хориж валютасида олинган даромадларга эга бўлиши лозим.

14 сентябрь куни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бир неча ойдан сўнг аҳолига долларни нақд кўринишда сотиш бошланиши режалаштирилаётгани тўғрисида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG