Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:19

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентга келди


Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев президент Путин билан.

Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизматининг билдиришича¸ кенгаш котиби Николай Патрушев 20 сентябрь куни Тошкентга келган ва бу ерда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган.

Расмий хабарда айтилишича¸ иккала расмий хавфсизлик масаласи¸ хусусан¸ Марказий Осиë ва Афғонистондаги жорий вазият юзасидан маслаҳатлашув ўтказган.

Патрушев учрашув давомида “буюк” давлатларнинг террорчиликка қарши кураш баҳонасида минтақа давлатларига ўз айтганини қилдиришга йўл қўймасликка чақирган.

Патрушев муовини Рашид Нургалиев эса¸ Суриядаги жангларда қатнашган марказий осиëликлар ҳозирча яшириниб юргани¸ уларнинг минтақага исталган пайт ҳужум қилишга шайлигини таъкидлаган.

Тошкентдаги учрашувда¸ айтилишича¸ Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик ва бошқа куч ишлатар тизимлари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Учрашувда икки давлат ўртасида Шавкат Мирзиëевнинг 4-5 апрель кунлари қилган Россия сафари давомида хавфсизлик ва миграция соҳасида имзоланилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинган.

Томонлар махсус хизматлар орасидаги ўзаро алоқалар ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ҳам икки томонлама¸ ҳам БМТ¸ ШҲТ ва МДҲ доирасида янада мустаҳкамлашга келишиб олган.

Ўзбекистон миллий агентлигининг хабар қилишича¸ 21 сентябрь куни Патрушев Самарқандаг бориб¸ марҳум президент Ислом Каримов қабрига гулчамбар қўйган.

XS
SM
MD
LG