Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:02

ИИВ тизимида бирданига 20та янги тайинлов амалга оширилди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бирданига 20 та янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Вазирликнинг “Постда” газетаси хабарига кўра, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги, Жиноят қидирув, Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиқлари ўзгарган.

Лавозим ўзгаришлари сабаби ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоят ва туман милиция бошлиқларига янги муовинлар тайинланган.

Ушбу лавозим ўзгаришлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар келиши ортидан рўй бермоқда.

Шу ой бошида Ўзбекистон президенти Хоразм вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Пўлат Бобожоновни Ички ишлар вазири этиб тайинлаган эди.

XS
SM
MD
LG