Линклар

Татаристон президенти Тошкентда ўзбекистонлик татарлар билан учрашди


Татаристон президенти Рустам Миннихонов

Татаристон президенти Рустам Миннихонов 25 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон-Татаристон бизнес форумида иштирок этади ҳамда вазирликларда учрашувлар ўтказади.

ЎзАнинг билдиришича, Татаристон президенти Ўзбекистон сафарини 23 сентябрда Самарқанддан бошлаган. Самарқандда уни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев кутиб олган.

Миннихонов бу ерда 24 сентябрь куни собиқ президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган ва куннинг иккинчи ярмида Тошкентга жўнаб кетган.

Миннихонов якшанба куни Тошкентда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида татар миллатига мансуб ўзбекистонликлар билан учрашди ҳамда Татаристон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилди.

XS
SM
MD
LG