Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 04:44

«Ўзбекнефтгаз» раиси 2017 йилда газ қазиб олиш кўпайганини билдирди


«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг журналистларга билдиришича¸ ширкат 2017 йилда узоқ йиллардан бери биринчи марта газ қазиб олишни 1¸5 миллиард куб метрга кўпайтиради.

«Бу йил кўпдан бери кузатилмаган газ қазиб олишнинг ошаëтгани кўрилмоқда. Бу йил ўтган йилгига нисбатан газ ҳажми 1¸5 миллиард куб метрга ошади»¸ деди 23 сентябрь кунги учрашувда Султонов.

Ширкат раҳбарига кўра¸ 2016 йили Ўзбекистонда 55 миллиард куб метр газ қазиб олинган.

Олинаëтган газ¸ Султоновга кўра¸ ҳам ички эҳтиëжни қоплашга¸ ҳам экспорт мажбуриятларини бажаришга кетмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» раиси берган маълумотга кўра¸ Ўзбекистон ички эҳтиëжи учун 30 миллиард куб метр газ ишлатилмоқда¸ Ўзбекистоннинг «Газпром» билан келишувига мувофиқ йилига 6 миллиард куб метр¸ Хитой билан узоқ муддатлик шартномага кўра эса¸ 10 миллиард куб метр газ экспортга кетмоқда.

Ўзбекистонга Россия ва Хитойга миллиардлаб куб метр газ экспорт қилаëтган бир пайтда¸ мамлакатдаги аксар аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар йиллардан бери газ тақчиллигидан аият чекиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG