Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:05

Қозоғистон сенаторлари Тошкентга келди


Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўртасидаги муносабатларда яқинлашиш кузатилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган расмий хабарга кўра¸ 25 сентябрь куни Қозоғистон парламенти Сенати раиси Қосимжўмарт Тўқаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келган.

Президент Шавкат Мирзиëев билан учрашиши кутилаëтган қозоғистонлик сенаторлар сафар давомида икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболини муҳокама қилади.

Делегациянинг Самарқандга бориб¸ марҳум президент Ислом Каримов қабрини зиëрат қилиши ҳам кутилмоқда.

Президентликка келиши билан қўшни давлатлар билан муносабатларни ўз ташқи сиëсатининг устувор йўналиши қилиб белгилаган Шавкат Мирзиëев Қозоғистонга бир неча марта сафар қилди¸ жорий ой Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.

XS
SM
MD
LG