Линклар

Ҳукумат касалхоналар учун дори олишга 300 миллиард сўм ажратди


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов давлат соғлиқни сақлаш тизимлари учун дори ва тиббий воситалар сотиб олишга бюджетдан 300 миллиард сўм (тақрибан 37 миллион АҚШ доллари) ажратиш ҳақида топшириқ берди¸ деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистан интернет нашри.

Бундан ташқари Молия вазирлигининг 2017 йил давомида ушбу мақсадда қўшимча 240 миллиард сўм маблағ ажратиши кутилмоқда.

Айни пайтда¸ «Ўзмедэкспорт» компаниясига мамлакат тиббиëт муассасаларига дори етказиб беришда кўмаклашиш мақсадида давлат томонидан 3 миллиард сўм ажратилиши айтилмоқда¸ дейилади бу ҳақдаги хабарда.

2017 йилнинг январь ва март ойларидан юзлаб ичкарида ишлаб чиқарилган ва хориждан импорт қилинган дори ва дори воситаларига қатъий нарх ўрнатилди ва бунинг ортида мамлакат дорихоналарида ижтимоий аҳамиятга эга дорилар тақчиллаша бошлади.

XS
SM
MD
LG