Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:30

Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди


2017-йилнинг 25-26-сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, делегация таркибига Афғонистон Президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари кирган.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилингани,
музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилгани,Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбатда иштирок этгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG