Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

Россия суди қримтатар фаол Умеровни айирмачиликда айблаб, 2 йилга кесди


Илми Умеров
Илми Умеров

Россия аннексия қилиб олган Қрим суди Ўзбекистонда туғилган қрамтатар фаол Илми Умеровни айримачиликда айбдор деб топди.

27 сентябрь куни Қрим пойтахти Симферополь суди Умеровни икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Умеров маҳбусларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланадиган колонияга юборилади.

Қрим татарлари парламенти – Мажлис бошлиғининг собиқ ўринбосари Умеров Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинганига қарши баёнот бериши ортидан ўтган йилнинг май ойида айирмачиликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

2016 йилнинг августида Россия расмийлари Умеровни куч билан Қримдаги психиатрик клиникага ётқизди. Бунинг ортидан Human Rights Watch Қрим расмийларини Умеровга қўйилган сохта айбловларни олиб ташлаш ва унга зарурий тиббий ёрдам кўрсатишга чақирди.

20 сентябрь куни судда кўрсатма берган Умеров унга қўйилган айбловларнинг фақат битта мақсади борлигини, яъни улар аннексияга қарши бўлганларни жазолашни кўзлашини айтди.

- Мен аннексияни аннексия деб атайман ва [Россия] қўйган расмийларни оккупация расмийлари деб атайман, - деди фаол.

XS
SM
MD
LG