Линклар

Омбудсман қийноқларга қарши миллий механизмни ишлаб чиқаётгани хабар қилинди


Ўзбекистон Омбудсмани қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив миллий механизмни ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Podrobno.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур механизм қамоқхоналарни, ҳибсда сақлаш жойларини мониторинг қилишни уюштириш орқали инсон ҳуқуқлари кафолатланишини таъминлаш мақсадини кўзлайди.

Бундан ташқари механизмда қийноқларга ёки ноинсоний муносабатга дучор этилган шахслардан олинган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқишнинг махсус тартиби ҳам белгилаб берилиши назарда тутилмоқда.

Халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳуқуқ фаоллари узоқ йиллардан бери Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар мавжуд эканини айтиб, ҳукуматни қийноқларни бартараф этишга чақириб келган. Бироқ расмий Тошкент бу айбловларни инкор қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG