Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 16:55

Тошкентдаги автобусларда бепул Wi-Fi ишлайди

Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий сайтига таяниб kun.uz хабар қилди.

Айтилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ йил давомида 50 маршрут йўналишида бепул Wi-Fi ўрнатади.

Айни вақтда бепул интернет қуйидаги маршрут йўналишларида ишламоқда: №2, №38, №72.

Интернетга уланиш учун ҳар қандай ускунадан Uzmobile-Wi-Fi Bus тармоғини танлаш лозим. Шундан сўнг 9432 (Uzmobile абонентлари учун) ёки (+99895)146-94-34 рақамига (бошқа операторлар абонентлари учун) ҳар қандай рамз туширилган SMS юбориш лозим бўлади.

Маълумот учун, бу тармоқ орқали фақат «Ziyonet.uz» порталига кириш мумкин.

This item is part of
XS
SM
MD
LG