Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:27

30 сентябр куни эрталаб Тошкентнинг Буюк Ипак йўли метро бекати яқинидаги йўлда йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди.

"Тошшаҳартрансхизмат" ширкати ёнғин оқибатида йўловчилар жабрланмаганини билдирди.

Ширкат расмийларига кўра, ёнғин автобуснинг мотор бўлимида келиб чиққан ва салонининг орқа қисми буткул ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Тошкентда сўнгги уч йилда Mercedes Benz Conectо русумидаги йигирмага яқин йўловчи ташувчи автобус ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Бундай ҳодисалар сабаби сифатида — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.

XS
SM
MD
LG