Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:53

Ўзбекистонда намойиши тўхтатилган "Дайди" филми 11 октябрдан экранларга чиқади


Ҳолливуд юлдузи Морган Фриман суратидан кино рекламасида берухсат фойдалангани боис намойиши тўхтатилган “Дайди” фильми режиссёри Сирожбек Абдуллаев фильмини экранларга чиқаришга расман рухсат олганини билдирди.

Режиссёрнинг Озодликка айтишича, филм 11 октябрдан катта экранларга чиқади.

Сирожбек Абдуллаевнинг режиссёр сифатидаги илк фильми 11 февралдан экранларга чиқарилиши лозим эди.

Бироқ "Ўзбеккино" агентлиги "Дайди" фильмини реклама қилишда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари кузатилгани сабабли фильм тақдимотини ўтказиш ва уни намойиш қилишни тўхтатиб қўйганди.

"Ўзбеккино" фильмнинг трейлери, баннерлари ва чипталарида Ҳолливуд юлдузи Морган Фриманнинг 2014 йилда ишлаб чиқарилган "Сўнгги рицарлар" фильмида суратга тушган қиёфаси акс эттирилганини аниқлаган ва буни ноқонуний деб топган.

Режиссёр Абдуллаевнинг айтишича, қайд этилган камчиликларни бартараф қилгач, фильм намойишига қайта рухсат олган.

XS
SM
MD
LG