Линклар

Мирзиёев Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этишга фармон берди


Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Президенти Мирзиёевнинг 30 сентябр куни имзолаган фармон билан мамлакатда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этиладиган бўлди.

Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, президент "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонни имзолаган.

Фармонда сўнгги 20 йил ичида мамлакатда давлатга қарашли бўлган мактабгача таълим муассасалар - боғчалар сони 45 фоиздан кўпроққа камайгани, болаларнинг фақат 30 фоизигина боғчага бораётгани айтилган.

Бундан ташқари, мактабгача таълим масканларида ишлаётган кадрларнинг аксари ўрта-махсус маълумотга эгалиги қайд этилган.

Президент фармони билан тузилган вазирликка мактабгача таълим ёшида бўлган болаларнинг ҳаммасини боғчаларга жойлаштириш, шунингдек, ўзаро рақобат муҳити бўлиши учун давлат ва нодавлат таълим муассасаларини очиш вазифаси юкланди.

Фармонда айтилишича, мамлакат бўйлаб барча туман ва шаҳарларда 50 ўриндан 150 ўрингача бўлган мактабгача таълим муассасалари очилади.

XS
SM
MD
LG