Линклар

Нурулло Отахонов қўйиб юборилди, бироқ дастлабки тергов давом этмоқда


Нурулло Отахонов ўғли Файзулла ва невараси билан.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, Нурулло Отахоновнинг терроризмга алоқадорлиги тўғрисидаги гумон тасдиқланмаган, шунингдек, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси​ бекор қилинган.

Аммо, Отахоновга нисбатан 2017 йил 11 май куни Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми («Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш») ҳамда 244-1 моддаси, 3-қисми, «г» банди («Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этиш») бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари давом этади​.

27 сентябрь куни Истанбулдан Тошкентга келган, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон тахаллуси билан ижод қиладиган ёзувчи Нурулло Отахонов Ислом Каримов халқаро аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG