Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:14

Мирзиёев Президент авфи учун ҳужжатларни тайёрлашга фармойиш берди


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилишга фармойиш берди.

Фармойишда амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш таъкидланган.

XS
SM
MD
LG