Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:15

Ер юзида ҳаёт бундан 3,95 миллиард йил олдин пайдо бўлган бўлиши мумкин


Иллюстратив сурат.

Токио университети ходимлари Лабрадор оролида топган далиллар Ер юзида ҳаёт бундан 3,95 миллиард йил аввал пайдо бўлганини кўрсатди.

Олимлар ҳисобларига кўра, сайёрамизнинг ёши 4,5 миллиард йилдан кўп эмас.

Йил бошида изланувчилар шу пайтгача топилган энг эски қазилмалар Ер сайёрасида ҳаёт бундан 3,8-4,3 миллиард йил аввал бўлганини тўғридан-тўғри исботлашини эълон қилишган эди.

Авваллари Гренландия тошларидаги углерод изотоплари излари ҳаётнинг энг кўҳна далили ҳисобланар эди. Бу қолдиқлар 3,7-3,8 миллиард ёшга эга.

Лабрадорда топилган далиллар ҳам Гренландиядаги қолдиқларга ўхшайди, аммо янада эскироқдир.

Олимлар графит ҳосил бўлган пайтдаги ҳарорат, углерод изотопи излари ҳамда изотоп излари ва тошлардаги кальцит ичида қамалган углерод ўртасидаги фарқни ўрганиб чиқиб, Лабрадорда топилган далиллар ишонарли эканини хулоса қилишди.

XS
SM
MD
LG