Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учоғи Тошкентдан Нукусга уча олмади


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Тошкент-Нукус йўналишидаги Ил-114-100 учоғининг парвози техник сабабга кўра уча олмаган.

4 октябр куни учоқ Тошкент аэропортидан кўтарилиши билан ортга қайтиб қўнган.

46 нафар йўловчи учоқдан туширилиб, бошқа рейсда Нукусга учиб кетган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати учоқ парвози техник сабабга кўра қолдирилганини билдирди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг учоқларида техник нуксонлар сўнгги пайтларда тез-тез кузатилмоқда.

5 сентябр куни ширкатнинг Бангкокдан Тошкентга учиши керак бўлган учоғи техник носозлик туфайли учолмаган эди.

XS
SM
MD
LG