Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:58

Каталония ҳукумати 9 октябрда Испаниядан мустақил бўлишини билдирди


Каталония мухторияти президенти Карлес Пучдемон.

Каталония ҳукумати 9 октябрь куни Испаниядан мустақил эканини эълон қилишини билдирди. Каталония мухторияти президенти Карлес Пучдемон бу билан референдумда овоз берган ватандошларнинг хоҳиш-иродаси амалга ошади, деб таъкидлади.

Пучдемон Испания билан мазкур муаммо юзасидан сўзлашувлар ўтказишни таклиф қилганини, бироқ Мадрид бундан бош тортаётганини, шунинг учун ҳам сўзлашувлар учун ўртамчиларга эҳтиёж борлигини айтди.

Испания Қироли эса референдум натижалари ноқонуний эканини тан олмагунларича, Какталония расмийлари билан мулоқот бўлмаслигини билдирмоқда.

Европа Комиссияси биринчи вице президенти Франс Тиммерманс Каталония масаласини ҳал этиш Испаниянинг ички иши эканини таъкидлар экан:

-Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер Испания бош вазири Мариано Рах билан мунтазам алоқада ва бу масалани бош вазир мулоқот йўли билан, Испания Конституциясига ҳамда ватандошларнинг асосий ҳуқуқларига амал қилган ҳолда мувофиқлаштиришига ишонч билдиради, - деб айтди.

Каталонияда 1 октябрь куни ўтган референдумда сайловчиларинг 90 фоизи мустақиллик учун овоз берган. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган одамларнинг 42 фоизи иштирок этган.

XS
SM
MD
LG