Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:28

Бишкек ва Ўшда 6 октябрда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади


Муқумий театри артистлари Ўшдаги Амир Темур шаҳарчасида аҳоли билан учрашмоқда.

Қирғизистонда 6-7 октябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, 6 октябрь куни Бишкекда, 7 октябрь куни эса Ўш шаҳрида 70 кишидан иборат Ўзбекистон санъат ва мадният арбоблари делегацияси ўз санъатини намойиш этади.

Бишкек ва Ўш кинотеатрларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бадиий фильмалар намойиш этилади, музейларда ўзбек рассомлари кўргазмаси уюштирилади, шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова ва хонанда Улуғбек Рахматуллаев иштирокида концертлар берилади.

Пойтахт Бишкекда 31 октябрь куни Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган китоб кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG