Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:27

Украины чегарачилари "Борисполь" халқаро аэропортида Интерпол томонидан қидирилаётган Ўзбекистон ватандошини қўлга олди. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати расмий сайтида 5 октябрь куни хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Киевга Франкфуртдан учиб келган Ўзбекистон ватандоши Доминикан Республикасида содир этган жинояти учун Интерпол томонидан қидирувга берилган.

Қўлга олинган Ўзбекистон ватандошининг шахси ва қандай жиноятда гумонланаётгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Озодлик радиоси 20 сентябрь куни ўзбекистонлик журналист Назрулло Охунжонов Украинага сиёсий бошпана излаб келгани ортидан ҳибсга олингани тўғрисида хабар берган эди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳуқуқ - тартибот тузилмалари Назрулло Охунжоновни товламачиликда айблаб халқаро қидирувга берган.

Адвокат Федоровнинг айтишича, Охунжоновнинг ўзи бу айбловларни инкор қилмоқда ва сиёсий сабаблар билан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини айтмоқда.

Халқаро ташкилотлар Украина ҳукуматини Назрулло Охунжоновни озод этишга чақириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG