Линклар

Владимирда ҳалокатга учраганларни ватанга Ўзбекистоннинг ҳарбий самолёти олиб келади


Россиянинг Владимир шаҳрида поезд билан автобус тўқнашуви оқибатида Ўзбекистоннинг 19 фуқароси ҳалок бўлди.

Президент Мирзиёев Россиядаги ЙТХ оқибатида халок бўлган ва яраланганларни мудофаа вазирлигининг махсус самолёти билан Ўзбекистонга олиб келишни ҳал қилиш учун ҳукумат комиссияси тузишга фармойиш берди.

Бу ҳақда gazeta.uz сайти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги автоҳалокатга учраган мамлакат фуқароларини шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилгани, гуруҳ малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топгани. улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминлангани, гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетишга тайёр ҳолатда.тўғрисида хабар қилди.

6 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир шаҳрида йўловчи поезди билан автобусда тўқнашув содир бўлди, натижада Ўзбекистоннинг 19 фуқароси ҳалок бўлди. ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқланмоқда.

XS
SM
MD
LG