Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:58

Халқаро қизил хоч қўмитаси Афғонистондаги фаолиятини кескин қисқартиради


9 октябрь куни Халқаро қизил хоч қўмитаси жорий йил мобайнида етти ишчиси ўлдирилгани учун Афғонистондаги фаолиятини кескин қисқартиришини билдирди.

Халқаро қизил хоч қўмитаси Афғонистонда 30 йилдан ошиқ вақтдан бери фаолият юритиб келади. Ташкилотнинг гуманитар ёрдам дастури мамлакатдаги энг йирик дастурлардан биридир.

Халқаро қизил хоч қўмитаси билдирувида Афғонистонда фаолият юритаётган гуманитар ёрдам ташкилотлари учун хавфсизлик вазияти салбий тарафга ўзгараётгани айтилади.

Халқаро қизил хоч қўмитасининг Афғонистондаги етакчиси Моника Занарелли:

- Хавф-хатарга дучор бўлиш биз учун энг йирик хавотирга айланди. Афғонистонда фаолиятимизни кескин чеклашдан бошқа иложимиз йўқ, - деди.

Занареллининг айтишича, ташкилотнинг Мозори Шариф ва Қундуздаги офислари бутунлай ёпилиши мумкин.

Занарелли Халқаро қизил хоч қўмитаси Афғонистонни бутунлай тарк этмаётганини, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ташкилотнинг мамлакатдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG