Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:41

Мадрид Каталония раҳбариятидан мустақиллик бўйича тушунтириш сўради


Испания ҳукумати Каталония раҳбариятидан мустақиллик эълон қилиниши юзасидан расман тушунтириш сўради.

Бу ҳақда Испания бош вазири Мариано Рахой ҳукуматнинг фавқулодда йиғинидан сўнг таъкидлади.

Рахой телевидение орқали чиқишида Каталония парламентининг 10 октябр кунги мажлиси минтақанинг мустақиллик эълон қилиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмаганини айтди.

Ўша мажлисда Каталония етакчиси Карлес Пучдемон автоном вилоят Испаниядан ажралиш ҳуқуқини қўлга киритганини айтган, лекин расман мустақиллик эълон қилинишини бир нечта ҳафтага кечиктирган эди.

Каталония мустақиллиги бўйича референдум 1 октябр куни ўтказилди. Унда қатнашганларнинг 90 фоизи Испаниядан ажралиш учун овоз берган.

Мадрид овоз беришни ноқонуний деб топди.

Танқидчилар референдум мавжуд нормаларга зид ўтказилгани, Каталонияда фақат мустақиллик учун тарғибот бўлгани, Испания яхлитлиги учун кампания умуман бўлмаганини айтишади.

Франция, Германия ва Италия ҳам Каталониянинг Испаниядан ажраб чиқишига қарши чиққан.

XS
SM
MD
LG