Линклар

БМТ маърузачиси Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги чекланганини билдирди


БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид.

Ўзбекистонга қилган 10 кунлик сафарини якунлаган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид 12 октябрь куни Тошкентда матбуот анжумани ўтказди.

Ҳозирча маҳаллий матбуотда хабар қилинган бу анжуманда Шаҳид¸ ўз сафари давомида кузатган вазиятга баҳо беришга уринган.

Кун.уз Интернет нашрининг ëзишича¸ БМТ маърузачиси жумладан¸ Ўзбекистонда “фуқаролар дин ҳақида фикрларини изҳор қилишда ёки эътиқодидан келиб чиқувчи диний амалларини эркин бажаришда айрим чекловларга учрамоқда. Баъзан бу борада ўзини-ўзи цензура қилиш ҳолатлари кўзга ташланади”¸ дея баëнот берган.

Сафари давомида Ўзбекистон қамоқхоналари¸ хусусан¸ “борса келмас” номи билан танилган “Жаслиқ” қамоқхонасига ҳам борган Аҳмад Шаҳид¸ мамлакатдаги турли диний ва миллий жамоалар вакиллари¸ шунингдек¸ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашувлар ўтказган.

БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон сафари давомида бир неча ҳуқуқ фаоли озодликка чиқарилди.

Улар орасида¸ Аъзам Фармонов¸ Аъзам Турғунов ва журналист Солижон Абдураҳмоновлар ҳам бор.

Айни пайтда¸ мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ва ëзувчи Нурулло Отахоновларнинг ҳибсга олиниши ҳам Шаҳиднинг Ўзбекистон сафари билан айни пайтда содир этилди.

XS
SM
MD
LG