Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:42

Атамбоевнинг баёноти ортидан Қозоғистон Қирғизистондаги сайловни мустақил кузатишдан бош тортди


Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси биноси.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси биноси.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 15 октябрда ўтказиладиган Қирғизистон президенти сайловида мустақил кузатувчи субъект сифатида иштирок этишдан бош тортди. Қозоғистонлик кузатувчилар сайловда мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари таркибида кузатувчилик қилади.

Бу ҳақдаги қарорни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси жума кунги мажлисида қабул қилгани тўғрисида Комиссия раис ўринбосари Константин Петров хабар қилди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, унингқарори Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон раҳбарияти шаънига айтган “мисли кўрилмаган” баёнотига жавобдир.

7 октябрь кунги чиқишида Қирғизистон президенти Қозоғистон раҳбариятини сайловга аралашаётганликда айблаган эди.

10 октябрь оқшомидан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасида назоратни кучайтирди.

XS
SM
MD
LG