Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:10

Атамбаев қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди


Президент Атамбаев Боткенда. 2017, 13 октябрь
Президент Атамбаев Боткенда. 2017, 13 октябрь

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 13 октябрда мамлакат жанубидаги Боткен вилоятида чегарачилар учун қурилган кўп қаватли уйни фойдаланишга топшириш маросимида қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият юзасидан фикр билдираркан, “уч минг йиллик тарихи бор халқ уч кунлик блокададан қўрқмайди”, деди.

- Сўнгги кунларда чет эллик бойлар ва ҳокимият қирғиз халқига ўзининг “шестеркасини” тиқиштирмоқда. Пулига сотилмаслигини кўриб, энди қўрқитишга ўтиб олди, деди Атамбаев.

7 октябрь кунги чиқишида Қирғизистон президенти Қозоғистон раҳбариятини сайловга аралашаётганликда айблаган эди.

10 октябрь оқшомидан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасида назоратни кучайтирди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 15 октябрда ўтказиладиган Қирғизистон президенти сайловида мустақил кузатувчи субъект сифатида иштирок этишдан бош тортди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, унинг қарори Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон раҳбарияти шаънига айтган “мисли кўрилмаган” баёнотига жавобдир.

Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG