Линклар

Шошилинч хабар
11 May 2026, Тошкент вақти: 10:55

Россия Калининграддаги "Искандар"ларини кўпайтиради

"Искандар" ракета комплекси.
"Искандар" ракета комплекси.

АҚШ Болтиқ давлатларига ҳарбий йўллагани учун Россия мамлакатнинг энг ғарбий минтақаси бўлган Калининград эксклавига қўшимча “Искандар” русумидаги ракеталарни жойлаштириши мумкин.

Бу ҳақда 12 октябрь куни Россия матбуоти хабар тарқатди.

Россия парламенти қуйи палатаси мудофаа қўмитаси етакчиси Владимир Шаманов Москва мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида, жумладан, Калининградда “Искандар” ракеталарини жойлаштириши мумкинлигини айтган.

Шамановга кўра, бундай қилинишига АҚШ зирҳли бригадасининг Польшага жойлаштирилгани сабабдир.

Шаманов “ТАСС” ва “Интерфакс” агентликлари билан суҳбатда АҚШнинг бу ҳаракати “халқаро келишувларда қатъиян ман этилганини” таъкидлаган.

“Искандар” ракеталари 500 кмгача бўлган масофадаги объектларга аниқ зарба бера олади.

Бу тизимлар ёрдамида оддий ёки ядровий каллак отиш мумкин.

This item is part of
XS
SM
MD
LG