Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:47

АҚШ президенти Эрон ядровий дастури бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда


АҚШ президенти Дональд Трамп 13 октябрь куни сўзлайдиган нутқи давомида Эроннинг Яқин Шарқдаги “агрессиясини” жиловлашга чақириши кутилмоқда.

Аммо АҚШ расмийларининг билдиришича, президент Теҳрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида эришилган келишувни бекор қилмайди.

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан суҳбатлашган расмийларнинг айтишича, президент 2015 йил Эрон билан эришилган келишувни танқид қилади ва Эрон келишув “руҳига” амал қилмаётганини айтади.

Аммо Трамп Теҳрон келишув шартларини бузган, деб айтмайди ва Эронга қарши санкциялар қайта жорий қилинишини талаб қилмайди.

Расмийларга кўра, президент Трамп Конгрессни Теҳрон учун қатъийроқ шартларни белгиловчи қарор қабул олишга чорлайди.

Президент яна Конгрессдан ҳар 90 кунда Эрон келишувга амал қилаётгани ёки йўқлигини текшириш шартини ўзгартиришга чақиради.

Президент Эрон бўйича ўз нутқини Вашингтон вақти билан 12:45 да сўзлаши кутилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG