Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:43

Калифорния штатидаги ёнғинда 40 киши ҳалок бўлди, юзлаб одам бедарак йўқолди


Калифорния тарихидаги энг даҳшатли ёнғин оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар эса бедарак кетди.

Калифорния штатининг Ўрмончилик ва ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармаси (Cal Fire) вакилининг 14 октябрь куни хабар қилишича, 10 мингдан ошиқ ўт ўчирувчилар бир ҳафтадан бери ёнғинга қарши курашмоқда. Ушбу ёнғин қишлоқ жойлардаги ўрмонларнинг, Шимолий Калифорниядаги минглаб уйларнинг кулини кўкка совурди.

Ўт ўчирувчилар Сан-Франциско шимолидаги камида 16 та улкан ёнғин ўчоғида уларни ўчириш учун кураш олиб боряпти, деди бошқарма вакили.

Унга кўра, ёнғинга бас келиш қийин бўляпти. 5700 та бино куйиб кул бўлган.

Ҳокимият идораларидан хабар беришларича, 300 киши бедарк йўқолган, бироқ уларнинг аксариятини тирик топишга умиди сўнгани йўқ.

Ёнғин сабаб 100 мингдан ошиқ одам яшаб турган жойидан кўчирилган, бир қанча мавзелар куйиб кетган.

14 октябрь куни ёнғин шароб сақланадиган тарихий омборлар ва сайёҳлик манзилларидан бири Сонома шаҳри томон ёпирила бошлаган. 3000 киши уйларини ташлаб чиқиб кетган.

XS
SM
MD
LG