Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:46

Электр қуввати ва газ учун ноқонуний ундирилган қарийб 3 млрд сўм аҳолига қайтарилди


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси 2,98 млрд сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилди.

Бу ҳақда хабар қилган Sputnik нашрига кўра, 2017 йилнинг бошидан буён Федерация электр ва газ таъминоти учун ноқонуний ундирилган тўловлар борасида аҳолидан 8173 та мурожаат олган. Мурожаатлар кўриб чиқилиб уларнинг 89 %и ижобий ҳал қилинган ва истеъмолчи фойдасига қайтадан ҳисоб-китоб қилинган.

Аҳоли мурожаатлари орасида энг кўпи табиий газ ва электр учун ноқонуний ундирилган маблағларга таалуқли. Ундан кейин савдо-сотиқ, сув таъминоти ва коммунал хизматлар соҳаларига таалуқли мурожаатлардир.

Айни пайтда Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 4 ойда аҳолидан 5 триллион сўмлик коммунал қарзни ундиргани хабар қилинди.

podrobno.uz нашрига кўра, июнь-сентябрь ойларида ҳаммаси бўлиб 5,4 трлн сўм, шу жумладан 3,4 трлн сўм электр энергияси учун, 2 трлн сўм табиий газ учун ундирилган.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG