Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:28

Агриппина Шин боғча вазири бўлди


Ўзбекистондаги болалар боғчаларидан бири. 2014 йил.

Халқ таълими вазирлигига таяниб, kun.uz нашрининг хабар қилишича, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Агриппина Васильевна Шин янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Собитхон Тошпўлатович Турғунов эса янги вазирга ўринбосар этиб ўтказилган.

Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Президентининг 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилганди.

"Биз мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратишимиз керак. Келгуси 3-4 йилда 5-6 ёшдаги барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишга эришмоғимиз шарт. Бу эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала ва биз буни албатта амалга оширамиз", деди президент Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда.

XS
SM
MD
LG